Жинсий аъзолар пластикаси

Жинсий аъзолар пластикаси - ташқи жинсий аъзоларнинг туғма ва орттирилган дефектларини бартараф этиш имконини берувчи эстетик жарроҳлик йўналишларидан биридир.

Минглаб аёллар жинсий органларининг ноэстетик кўриниши ёки уларнинг нотўғри ҳажми туфайли пайдо бўлган камчиликлардан азият чекмоқда. Бу муаммо ҳақида бирон кимса билан гаплаша олмаслик, аёлнинг ички изтиробли кеинмаларини янада кучайтиради, ва аёл бутунлай ўз ички дунёсида яккаланаб қолади, ва у ўзини оила қуришга ва тўлиқ жинсий ҳаёт олиб боришга лойиқ эмас деб ҳисоблашига олиб келади.

Жинсий пластик жарроҳлик сизга жисмоний ва психологик ноқулайликдан халос бўлишга ёрдам беради ва самимийлик қувончини қайтаради.

КЎРСАТМАЛАР

  • Жинсий аъзолар ассиметрияси.  Катта ва кичик жинсий лабларни шакли ва ўлчамини ўзгартириш хохиши.
  • Ички кийим кийганда ноқулайлик ҳисси мавжудлиги.
  • Жинсий алоқа ва спорт билан шуғулланганда жинсий аъзолар зонасида оғриқ пайдо бўлиши.
  • Туғишдан сўнг жинсий аъзолар шакли ва ўлчами ўзгариши. Терини эластиклиги камайгани сабабли, ёш ўтган сари ўзгаришлар пайдо бўлиши.

ТУРЛАРИ

Жинсий зоналарни қуйидаги пластик жинсий жарроҳлик турлари мавжуд:

  • Лабиопластика. Жинсий лаблар пластикаси, уларнинг шаклини, ўлчамини, ассимметриясини тузатиш.
  • Клиторни пластик жарроҳлиги.
  • Вагинал жарроҳлик. Вагина ичидаги туғруқдан кейинги чўзилганлик ва шикастланишларни тузатиш учун ишлатилади.

ТАЙЁРГАРЛИК

Беморлар клиникада тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш ва мутахассислар билан маслаҳатлашиш зарур.

ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

  • 18 ёшгача
  • Сийдик органлари юқумли касалликлари
  • Ҳомиладорлик ва кўкрат сути билан эмизиш даври
  • Ўткир босқичдаги юқумли касалликлар
  • Қон ивишининг бузилиши

СЎНГ

Жинсий пластик жарроҳлигидан кейин тикланиш жуда силлиқ ва асоратсиз ўтади. Операциядан 2 -3 кун ўтгач, операция қилинган органларнинг яллиғланишига йўл қўймаслик учун ётиб дам режимига риоя қилинг. Тикланиш муддати давомида жисмоний машқларни чекланг. Реабилитация даврида 1 ой давомида спорт билан шуғулланиш, оғирликларни кўтариш тавсия этилмайди. Икки ёки уч ой давомида солярий, сауна, иссиқ ҳаммомга бормаслик зарур. 2 -3 ҳафта давомида жинсий алоқада бўлмаслик керак. Кундалик ишларга аста-секинлик билан қайтиш лозим.

Пластик муолажа жинсий ҳаётни гуллаб-яшнаши ва уйғунлашувига ёрдам беради, жисмоний ноқулайлик, жинсий алоқада бўлган комплексларни унутиб, муносабатларда ўз-ўзига ҳурматни оширади.

БИЗНИНГ МУТАХАССИСЛАРИМИЗ