Липосакция - тананинг жарроҳлик тузатиш мақсадида тананинг муайян қисмларида ортиқча тери ости ёғини олиб ташлаш.
Тананинг липошакллантирилиши, чиройли ва уйғун шакллар олиш учун ўз ёғ тўқималарингизни қайта тақсимлашдир.
Липопсакция энг кенг тарқалган жарроҳлик муолажаси ҳисобланади, чунки деярли ҳар бир аёлда маҳаллий ёг қатламлари туфайли танасининг контурида бузилиш мавжуд.
Танани липошакллантириш анъанавий липосакция ўрнини босди. Унинг асосий мақсади ёг тўқимасини ортиқча бўлган жойдан олиб ташлаш ва уни танадаги ёғ тўқимаси етишмаган соҳасига кўчириб ўтишдан иборат. Шундай тарзда, уйғун контурлар ва гўзал танага эга бўлиш мумкин.
EstiMED қуйидаги липосакция турлари амалга оширилади:
Тумесцентли липосакция
Ҳозирги пайтда тумесцентли липосакция липосакциянинг кенг тарқалган усули ҳисобланади. Операциядан олдин тери ости ёг тўқимасида тўғридан-тўғри ёғ тортиб олинадиган жойда, анестетик эритма киритилади. Препарат таркибида ишлатиладиган композиция сифатли анестезияга эришиш имкониятини беради, қон кетиш хавфини камайтириш ва инфекцион асоратларни ривожланишини олдини олади. Бундан ташқари, ёг билан таэсирга кирганда бу аралашма ёғли тўқимасини эмулсияга айлантиради, бу эса вакуум усули билан керакмас қатламларни осонлик билан вакуум усулда сўриб олишга имкон беради. Кейинчалик операция вақтида бир ёки бир нечта кичик кесишлар амалга оширилиб, улар орқали микроканюлалар липид қатламларни чиқариб ташлаш учун тери остига киритилади. Маҳаллий анестизия остида бажариш мумкинлиги, манипуляция қилишнинг нисбатан кичик инвазивлиги операциядан кейинги даврни қисқартирибгина қолмасдан, беморлар жарроҳлик амалиёти давомида онгида қолишни ва керак бўлганда шифокорнинг кўрсатмаларини амалга оширилиш имконини беради.
Ёғларни чиқариб ташлаш учун, кам шикаст етказувчи нозик канюлалар ишлатилади, бу жараённинг аниқлигини таъминлайди ва муолажадан сўнг танада кўкариш, кулранг доҳлар ва катта изларни қолдирмайди.
Лазерная липосакция
Лазерли липосакция замонавийроқ технология бўлиб, унинг ёрдамида лазер ёғ ҳужайраларига танланган усулда таъсир кўрсатади, натижада ёғ ҳужайралари парчаланиб йўқ бўлиб кетади, шунинг учун кичкина соҳаларда жарроҳлик операциясини ўтказишда ёғ сўриб олиб ташлаш талаб қилинмайди. Катта миқдордаги ёғ қаиламлари бўлган ҳолатда парчаланган ёғ ҳужайралари паст босим остида эмиш орқали чиқарилиши керак. Лазерли липосакция бошқа усуллар билан солиштирганда:
Лазер липосакцияси терини табиий лифтинг қилинишини таъминлайди - тери тўғри текисланади ва соғлом кўринишга эга бўлади (бу илмий жиҳатдан исботланган).
Лазерли липосакция маҳаллий анестизия остида (кичик ҳажмларда) ёки умумий анестизия остида (одатда беморнинг илтимосига кўра) амалга оширилади. Махсус игна тешиклари орқали ёг тўқимаси лазер билан ишлов берилади. Лазер энергияси тери орқали киритилган диаметри 1 мм бўлган игна орқали этказиб берилади. Нурни ўтказиш учун толали игна билан изчил ҳаракатлар орқали амалга оширилади, лазернинг энергияси ёг ҳужайраларини ёрилиб ва эриб ёниб кетишига олиб келади. Игна учи тери орқали кўриладиган махсус қизил ёруғлик туфайли ҳар доим сезилади, бу эса пластик жарроҳнинг ҳаракатини назорат қилишига имкон беради. Одатда тананинг бир зонаси учун 30- 40 минутдан бир соатгача давом этадиган муолажа бажарилади.
Вибролипосакция
Вибролипосакция «Юмшоқ липосакция» усули бўлиб, бунда ёғ тўқимасининг одатий аспирацияси тебраниш билан тўлдирилади, бу бирламчи зарур ёг инфилтратини олиш имконини беради. Вибрация ёг тўқимасини эмулгациясига олиб келади, бу муолажани сизнинг ёғ қатлами бўлмаган тузилмаларингизга зарар бермасдан амалга ошириш имконини беради.
Вибро-липосакция бу кўрсаткични яхшилаш учун янги имкониятлар очади. Ушбу муолажани қўллаш пайтида бемор кўп афзалликларга эга бўлади (операция қисқа муддатли, кам жароҳат етказувчи, камроқ оғриқли бўлади). Натижада тери қатламлари жуда яхши кўринишли бўлади.
ЭстиМEД клиникаси замонавий Германияда ишлаб чиқарилган вибролипосакторни қўллайди (Германияда ишлаб чиқарилади), бу билан жарроҳ тананинг мураккаб ва нозик жойларига осонлик билан кириши мумкин. Қутқариш жараёни жуда тез ва операция камроқ шикастланишга олиб келади.
Вибролипосакция орқали ёғ олиб ташланади ва беморнинг танаси ва юзининг турли қисмлари яхшиланади.
Юқорида санаб ўтилган барча афзалликлар, вибро-липосакцияни тананинг шаклига қарши қаратилган кичик эстетик аралашиш имкониятини беради.
Вибролипосакция ёғни бартараф қилишнинг нозик усули бўлиб, бу усул сизга керакли кўринишни қисқа вақт ичида олиш имконини беради.
Вибро-липосакциянинг фойдалари ҳақида қисқача маълумот:
Беморлар бизнинг клиникада тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиб мутахассисларнинг маслаҳатларини олишлари лозим.
Липосакциядан кейин реабилитация одатда муаммосиз кечади. Бемор операциядан кейин бир неча кун давомида сиқиб турадиган кийимларини кийиш керак. Енгил жисмоний фаолият билан шуғулланиш одатда 20 кундан сўнг тавсия этилади, бир ойдан сўнг - нормал юкларни кўтариш, шу жумладан, спорт билан шуғулланиш. Натижалар муолажадан сўнг 7-2 кун ўтгандан кейин кўриниши мумкин, ва бир неча ой ичида узоқ вақт мобайнида умусмий яхшиланиш кузатилади (муолажа умумий таъсирива унинг бошланиши даражаси тананинг умумий ҳолатига боғлиқ). Липосакция бажарилган жойда ёғ қатлами ҳажми ошиб кетмайди, ҳатто беморнинг ўз вазни ошган тақдирда ҳам.
Липосакциянинг узоқ давом этадиган таъсири тўғри турмуш тарзини, рационал овқатланишни ва ўртача машқлар билан таъминланиши мумкин